Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

"Атлетико" "Байер" ҳимоячиларига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" Пьеро Инкапиэга қизиқиш билдирмоқда.

Mundo Deportivo хабарига кўра, Мадрид клуби чап қанот ҳимоясини кучайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Диего Симеоне бу ролда "Бенфика"дан Алваро Каррерасни кўришни истарди, аммо футболчи "Реал" билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Алехандро Гримальдо муҳокама қилинмоқда, аммо "Байер" ҳимоячисининг трансфери истисно қилинмаса ҳам, даргумон. Клуб таркибни ёшартиришга ҳаракат қилмоқда, шу боис сентябрда 30 ёшга тўладиган футболчи билан шартнома имзолаш уларнинг режаларида йўқ. Бундан ташқари, леверкузенликлар тахминан 30 миллион евро сўрашади.

Аввалроқ Гримальдога "Барселона" ва "Реал" қизиқиш билдирганди.

Симеоне қанотда яхши чидамли, ўйиннинг маълум дақиқаларида ҳимоя марказида ўйнай оладиган ҳимоячини кўришни хоҳлайди. Шуни инобатга оладиган бўлсак, "матрасчилар" учун асосий вариантлардан бири "Реал"ни ҳам қизиқтираётган Пьеро Инкапиэдир.

Маълум бўлишича, "Атлетико" аллақачон эквадорлик футболчи билан боғланган. Агент ҳам, футболчининг ўзи ҳам Испания чемпионатига ўтиш имкониятини ижобий баҳоламоқда.

Киритилди: 06:09, 08.06.2025.
Ўқилди: 1185 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2693]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2441]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2341]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1937]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1746]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1726]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1673]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1671]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1338]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1270]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик