Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбекистон ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишида ким кўпроқ ҳисса қўшди: Юсупов, Шомуродов, Файзуллаев ёки Ҳусанов. Алишер Никимбаев жавоб берди (2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев “Dynamomania” бош муҳарририга интервью бериб, бир қатор мавзуларда ўз фикрини билдириб ўтди. Интервьюни бир неча қисмга бўлган ҳолда эътиборингизга ҳавола этамиз (2-қисм).

— Биз асосан Ҳусанов, Шомуродов ҳақида гапирамиз. Яна кимлар Ўзбекистонни бу ғалабага етаклади?
— Ғалабанинг асосий қаҳрамонларидан бири сифатида, авваламбор, дарвозабон Ўткир Юсуповни таъкидлаган бўлардим. У Шимолий Кореяга қарши уйда ҳам, сафарда ҳам пенальтини қайтарди — бу ҳал қилувчи паллалар эди. Айниқса сафарда. Қатардаги мағлубиятдан кейин жамоа Лаосда КХДРга қарши ўйнади. Иккинчи мағлубият жамоани бутунлай синдириши мумкин эди. Юсупов БААга қарши ўйинда ҳам ўзини кўрсата олди.

Абдуқодир Ҳусановнинг ролини эса балки ундан ҳам кичик деб айтардим — гарчи у элит чемпионатда ўйнаши туфайли «юлдуз» сифатида танилган бўлса ҳам. Лекин аниқ мақсадга эришиш нуқтаи назаридан қаралса, мен уни ҳатто биринчи учликка ҳам киритмаган бўлардим. Жамоанинг ўзини таъкидлардим — у мувозанатли эди. Юсупов — асосий қаҳрамонлардан бири. Шомуродов — биринчи босқичда катта рол ўйнади.

Иккинчи босқичда эса асосий етакчи — Аббосбек Файзуллаев бўлди. Бу рақамлардан ҳам кўриниб турибди — Файзуллаев тўртта гол урган. Асосий босқичда жамоа камроқ гол урди — 10 ўйинда бор-йўғи 14 та, аммо фақат 7 та гол ўтказди. Асосий эътибор ҳимояга қаратилди — бу эса олдин кузатилмаган ҳолат. Шундай қаҳрамонларни айтардим. Лекин яна қайтаман: алоҳида кимнидир устун қўймас эдим — энг аввало, бу жамоа ютуғи. Лекин айрим шахслар ҳақида гап кетса, шуларни таъкидлардим.

— Ҳусанов ҳақида ҳам икки оғиз. «Манчестер Сити» ҳар куни ҳар кимни таклиф қилмайди.

— Ҳусанов — ҳозирча бир аванс. Ҳа, у истеъдодли йигит, меҳнаткаш. Яъни фақат истеъдод эмас, балки кўплаб истеъдодли футболчиларга етишмаётган жиҳатлар — меҳнатсеварлик, сабр-тоқат ва камтарлик бор унда. У яхши футболчига айланиш имкониятига эга. Лекин ҳозирча уни тайёр футболчи деб айтишга эрта. Терма жамоа учун албатта топилма. Чунки у ҳали ҳам ёш, кейинчалик у ўсиши керак, ҳаммамиз шунга ишонамиз. Ва умид қиламизки, у ҳимоя марказидаги муаммони камида 10 йилга ёпиб туради. Чунки Андрей Фёдоровдан кейин, десам, марказий ҳимояда катта бўшлиқ бўлган. Ҳатто шу циклда ҳам бўлган — Қирғизистон масалан, айнан марказдан гол урди. Бир томондан, кам гол ўтказдик, лекин агар рақиблар ҳимояни ечиб юборишса, бу жуда таҳликали бўлган.

Катанец эса мувозанатни топа олди, ҳимояга алоҳида эътибор қаратиб, бу муаммоли нуқтани ёпди.

Манба: www.dynamomania.com
Киритилди: 16:53, 14.06.2025.
Ўқилди: 3517 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.