Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

"Тоттенхэм" хўжайини нима учун Постекоглу истеъфога чиқарилганини айтди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" директорлар кенгаши раҳбари Дениэль Леви яқинда тарихий муваффақиятга эришган Анге Постекоглу билан хайрлашгани ҳақида фикр билдирди.

- Лавозимни Ангега ишониб топширганимиздан афсусланмайман. У мураккаб даврда келди ва биринчи мавсумдаёқ бешинчи ўринни эгаллади, иккинчисида эса бизга соврин совға қилди - бу ўзгача эди. Ҳаммамиз беҳад бахтиёр эдик. Аммо клуб бундан ҳам кўпроғига - барча жабҳаларда курашишга интилади. Биз кейинги ривожланиш учун ўзгаришлар кераклигини англадик. Бу қарор бизга осонликча эмоционал тарзда келгани йўқ, аммо ишончимиз комилки, бу қарор "Тоттенхэм"нинг келажаги учун фойдалидир," - дея Леви сўзларини келтиради Reuters.

Эслатиб ўтамиз, Постекоглу даврида "Тоттенхэм" узоқ йиллар давомида илк бор соврин - Европа Лигаси ғолибига айланганди.

Киритилди: 08:28, 18.06.2025.
Ўқилди: 695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.