Беньямин Шешко узоқ вақтдан буён марказий ҳужумчи сифатида янги футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган "Арсенал"нинг радарида эди. Бироқ, Лондон клуби 22 ёшли словениялик футболчининг ўта талабчанлигидан ҳафсаласи пир бўлди.
The Sun нашрининг ёзишича, Шешко "Арсенал" тўламоқчи бўлган маошдан анча юқори маош талаб қилмоқда. Вазият "канонирлар"ни Виктор Дьёкереш вариантига ўтишга мажбур қилмоқда.
2024/2025 йилги мавсумда Беньямин Шешко "РБ Лейпциг" сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урган. Transfermarkt портали ҳужумчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.













