Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби марказий ҳимоячиси Муҳаммад Симаканни сотмайди, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, клуб 25 ёшли франциялик футболчи учун А Сериядан бир қатор таклифлар олган, аммо у сотилмаслиги бўйича қарор қабул қилинган.
Симакан 2024 йил ёзида "Лейпциг"дан 35 миллион евро эвазига сотиб олинган ва 2029 йилгача шартнома имзоланган.













