"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати 27 июнь, жума куни тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг "Монако" билан шартнома имзоланади, деб хабар берди Х ижтимоий тармоғида журналист Фабрицио Романо.
22 ёшли испаниялик футболчи 2024/25 йилги мавсумда барча мусобақаларда 11 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракат қила олмади.













