Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

"Атлетик Бильбао" собиқ президенти: "Барселона" ўзига хос бўлмай қолди"

Баҳо:
+ | -1

"Атлетик"нинг собиқ президенти Айтор Элизеги Испания терма жамоаси ҳужумчиси Нико Уильямсни сотиб олишга қизиқиш билдираётган "Барселона"нинг трансфер нияти ҳақида кескин фикр билдирди.

Аввалроқ басклар раҳбарияти товон пули масаласида ён босишга тайёр эмаслигини, трансфернинг ўзи эса каталонияликларга 58-62 миллион еврога тушиши мумкинлигини маълум қилганди.

2018 йилдан 2022 йилгача Бильбао клуби президенти бўлган Элизеги Никонинг кетиши мумкинлигига ҳиссий муносабат билдирди:

"Барса" ўзи тасаввур қилган қадриятлардан жуда узоқ. "Барселона" ўзига хос бўлмай қолди. У ҳаммамиз билганимиздан анча узоқ. Нико бу ерга болалигида келган, биз уни тарбиялаганмиз. У "Атлетик"да бўлишни истамаслигини кўрсатса, бу оғриқли," - дея собиқ президентнинг сўзларини келтиради Marca.

Маълумки, "Атлетик" барча товон пулини бир марта тўлашни талаб қилмоқда, "Барселона" эса уни бўлакларга бўлишни таклиф қилмоқда.

Киритилди: 18:16, 29.06.2025.
Ўқилди: 2715 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.