Кириш Регистрация

Инсинье энди эркин агент

Баҳо:
+ | -

Италиялик ҳужумчи Лоренцо Инсинье 4 йиллик фаолиятидан сўнг Канаданинг "Торонто" жамоасини тарк этмоқда. Италия матбуотидаги миш-мишлар унинг ватанига қайтишини таъкидламоқда.

Сўнгги пайтларда Лоренцонинг "Торонто"даги ишлари тобора ёмонлашиб бораётганди - жорий мавсумда у ўн иккита ўйинда майдонга тушиб, фақат битта гол урди ва икки марта шерикларига ассистентлик қилди.

Шартнома шартларига кўра, у Канадада яна бир мавсум ўйнаши керак эди, аммо Инсинье раҳбарият билан хайрлашишга келиша олди, деб ёзади derbyderbyderby.it.

Киритилди: 16:40, 01.07.2025.
Ўқилди: 687 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.