Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси катта қийинчилик билан Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган "F" гуурҳи ўйинлари Тошкентда бўлиб ўтди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун Непалга қарши ҳал қилувчи баҳсни ўтказди.

Ҳар икки жамоа дастлабки 2 та турда ўз рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этган бўлиб, тўплар фарқи ҳам бир хил эди — 17-0.

Вакилларимиз муҳим ўйинни жуда яхши бошлашди ва 10-дақиқага келиб 2 та тўп фарқи билан олдинга ўтиб олишди. 24-дақиқада эса рақибнинг олис масофадан йўллаган унча кучли бўлмаган зарбасини дарвозабонимиз Жонимқулова қайта олмади. 39-дақиқада Мафтуна Шойимова пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни яна иккитага оширди.

Аммо биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда биз учун ёқимли ҳодиса рўй берди. Нозимахон Эргашева иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.

Непалликлар 70 ва 71-дақиқаларда иккита гол уриб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Қизларимиз қолган дақиқаларда дурангни сақлаб қолишди. Натижада, регламентга кўра, кўрсаткичлари бир хил бўлиб қолган икки жамоа сўнгги турда ўзаро тўқнаш келгани учун пенальтилар сериясида йўлланмаси соҳиби аниқланди. Унда омад Ўзбекистон томонида бўлди. Непаллик биринчи футболчи дарвозаси устунини нишонга олган бўлса, сўнгги зарбани Жонимқулова қайтарди. Бизнинг 4 ўйинчи эса зарбани голга айлантирди. Пенальтилар серияси — 4:3.

Шу тариқа, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди.

Осиё кубоги саралаш. "F" гуруҳи, 3-тур
ЎЗБЕКИСТОН - НЕПАЛ - 3:3 (асосий вақт)
Голлар: Диёрахон Ҳабибуллаева (3), Людмила Карачик (10), Мафтуна Шойимова (39) — Сабитра Бҳандари (24, 71)
Четлатиш: Нозимахон Эргашева (45+4)
Пенальтилар серияси — 4:3

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:04, 05.07.2025.
Ўқилди: 1731 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.