Кириш Регистрация

"Реал" мураббийи Алонсо Луис Энрике билан қарама-қаршилик ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Луис Энрике билан бўлажак мураббийлар дуэли ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Қаймоқранглилар" Дортмунднинг "Боруссия" клубини мағлуб этиб (3:2), клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди. Испания гранди финал йўлланмаси учун аввалроқ "Бавария"дан устун келган (2:0) "ПСЖ" билан баҳслашиши керак бўлади.

"Луис Энрике билан тактик қарама-қаршилик? "ПСЖ" билан учрашув биз учун жуда жиддий синов бўлади. Бугунги ғалабадан сўнг кейинги ўйинга яхши кайфиятда тайёргарлик кўрамиз," - деди Алонсо DAZN билан суҳбатда.

Киритилди: 04:26, 06.07.2025.
Ўқилди: 3451 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.