Кириш Регистрация

Хаби Алонсо: "Гюлер ўйинида баъзи жиҳатларни кучайтириш керак"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо КЎЖЧ чорак финалидан ўрин олган "Боруссия Дортмунд"га қарши ғалабали (3:2) ўйиндан сўнг ярим ҳимоячиси Арда Гюлер ҳақида фикр билдирди.

Арда ўйинда жамоасининг 1-голи муаллифи Гонсало Гарсияга ассист берди.

"Гюлернинг ўйинида айрим жиҳатларни кучайтириш керак, аммо буни фақат амалиёт орқали амалга ошириш мумкин. У бизга жуда катта ёрдам бермоқда, шунинг учун биз ҳам унинг ривожланишини қўллаб-қувватлашимиз лозим", - деди Хаби Алонсо.

20 ёшли туркиялик футболчи КЎЖЧда 5 та ўйинда 1 та гол уриб, 2 та ассист берди.

Киритилди: 12:19, 06.07.2025.
Ўқилди: 2682 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.