Кириш Регистрация

Махачев Топурияга қарши жанг ўтказиши мумкин

Баҳо:
+ | -

UFC раҳбари Дана Уайт шундай ваъда берди: "Агар Ислом Махачев ярим ўрта вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритса, у ҳолда уни Илия Топурияга қарши жанг кутади".

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Махачев енгил вазндаги чемпионлик камаридан воз кечиб, ярим ўрта вазн тоифасига ўтганди. У бу тоифада амалдаги чемпион Жек Делла Маддаленага қарши жанг қилади. Жанг ноябрь ойида, Нью-Йоркдаги UFC турнирида ўтказилиши мумкин!

Топурия эса ўз навбатида ярим енгил вазндаги камарни топширган ва Ислом тарк этган енгил вазн камарини қўлга киритган — у биринчи раундда нокаут билан Чарльз Оливейрани мағлуб этган эди!

Киритилди: 16:29, 11.07.2025.
Ўқилди: 1727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.