Кириш Регистрация

«Қизилқум»-«Сўғдиёна». Зарафшонликлар ҳали ўз майдонларида жиззахликларга ютқазмаган

Баҳо:
+ | -

“Қизилқум” ва “Сўғдиёна” олий лигада 18 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Қизилқум” бу рақибни 10 марта таслим қилган. “Сўғдиёна” эса 4 марта рақибни очкосиз қолдира олган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Қизилқум” томонида – 20:12. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 34, “Сўғдиёна” 16 очкога эга бўлган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0га тенг. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси 2:0.

2012 йилги мавсумда “Сўғдиёна” олий лигада ўйнамаган. Шу боис бу жамоаларнинг охирги тўқнашувлари 2011 йил бўлиб ўтган. Ўша мавсумда Жиззахда бўлиб ўтган ўйинда “Қизилқум”нинг легионер ҳужумчиси Эммануэль Одибенинг дубли зарафшонликларга уч очко келтирган – 0:2. Зарафшондаги баҳсда эса мухлислар гол кўришмаган – 0:0.

Зарафшонда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
22.10.2011 «Қизилқум» – «Сўғдиёна» 0:0
20.06.2009 «Қизилқум» – «Сўғдиёна» 3:0
27.09.2008 «Қизилқум» – «Сўғдиёна» 1:0
13.05.2006 «Қизилқум» – «Сўғдиёна» 2:1
11.09.2005 «Қизилқум» – «Сўғдиёна» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” бу рақибга ўз майдонида ҳали умуман мағлуб бўлмаган. Зарафшонда ўтган 6та ўйинда майдон эгалари муваффақият қозонишган. 3та баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашган. “Сўғдиёна” Зарафшонда охирги учта ўйинда умуман гол ура олмаган.

Қизилқум» (Зарафшон) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
20 июнь. Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 18:30
Ҳакамлар: С. Зайлобиддинов (Фарғона), Р. Ғопуров (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Р. Тошмуҳамедов (Нукус).
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

Манба: www.fcsogdiana.uz
Киритилди: 06:36, 28.06.2013.
Ўқилди: 3034 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8457]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4460]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4385]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3864]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3852]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3753]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3130]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2841]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2708]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик