Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

«Навбаҳор»: Биринчи давра якунлари – сариқ ва қизил карточкалар

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор»нинг биринчи даврага оид статистик маълумотлари билан таништиришда давом этамиз.

Бу сафар сариқ ва қизил карточкалар борасидаги статистикага тўхталишни лозим деб топдик.
Албатта, футбол жамоавий спорт тури саналсада, яккакурашларга ҳам бойдир. Тўп учун курашдаги бундай вазиятлар эса одатда қўполликларсиз ўтмайди.

Шунингдек, айрим пайтларда рақиб ҳужумини бартараф этиш, бундан ташқари, асабни жиловлай олмаслик, қизиққонлик ҳам футболчиларнинг ҳакам томонидан огоҳлантириш олишлари, айрим пайтларда эса ҳаттоки, майдондан четлатишларига сабаб бўлади. Қисқаси, карточкалар миллионлар ўйинининг бир бўлаги ҳисобланади.

Суперлиганинг 1-давраси баҳсларида “лочинлар”нинг 13 нафар футболчиси ҳакамлар томонидан сариқ карточкалар билан “сийланди”. Маҳоратли ҳимоячи Саидазамат Мирсаидов эса Наманганда “Андижон”га қарши кечган баҳсда (3-тур. 2:2) икки марта сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди.

Бразилиялик ҳимоячи Гилерме Гедеш эса 5-марта огоҳлантирилиб, битта ўйинни қўйиб юборишига тўғри келди.

“Навбаҳор” аъзоларининг 1-даврадаги карточкалар бўйича статискаси эса қуйидагича:

Саидазамат Мирсаидов – 1 та сариқ, 1 та қизил карточка;
Гилерме Гедеш – 5 та сариқ карточка;
Азимжон Аҳмедов, Шоҳмалик Комилов – 3 тадан сариқ карточка;
Бенжамин Тейди, Алишер Одилов, Умиджон Эргашев, Жавоҳир Абдужабборов – 2 тадан сариқ карточка;
Игор Габриел, Сергей Карпович, Аббосжон Ғуломов, Забиҳилло Ўринбоев, Шаҳзодбек Убайдуллаев – 1 тадан сариқ карточка;

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:07, 14.07.2025.
Ўқилди: 477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.