Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

"ПСЖ" янги шартномага кўра Доннарумманинг маошини камайтирмоқчи

Баҳо:
+ | -

Франциянинг "ПСЖ" клуби жамоа дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан шартномани узайтириш борасида қийин музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба берган хабарга кўра, парижликлар клуби 26 ёшли италиялик дарвозабонга маошини камайтирган ҳолда шартномани узайтиришни таклиф қилган. Қайд этилишича, Доннарумманинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида тугайди, унинг даромади йилига 12 миллион еврони ташкил қилади. Таъкидланишича, футболчининг ўзи жамоада қолиш ниятида бўлса-да, томонлар ҳалигача келишувга эришмаган.

Аввалроқ "Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилгани маълум бўлганди. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг тахминий баҳоси 40 миллион еврони ташкил қилади. Ўтган мавсумда Жанлуижи барча турнирларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 43та гол ўтказиб юборган. Шунингдек, италиялик футболчи 17 та голсиз ўйинга эга.

Киритилди: 10:50, 17.07.2025.
Ўқилди: 744 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [5951]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5357]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4363]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3297]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [2990]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2872]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2846]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2778]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2669]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2491]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик