Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Эланга: "Исак - дунёнинг энг кучли ҳужумчиси"

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл"нинг ўнг қанот вингери Энтони Эланга жамоа форварди Александр Исак ҳақида фикр билдирди.

"Алексдек даражадаги футболчи атрофида доим шов-шув бўлади. Аммо у ҳар доим максимал даражада диққатини жамлаган ҳолда қолади.

Ҳар сафар Алекс билан суҳбатлашганимда, у доим ижобий кайфиятда бўлади. Унинг машғулотларда кўрсатадиган концентрация даражаси ақл бовар қилмайдиган нарса. У билан бирга машқ қилишни давом эттириш имкониятини сабрсизлик билан кутмоқдаман.

Менимча, у - дунёнинг энг яхши ҳужумчиси. Бунинг устига у ажойиб инсон, мен ҳар доим ундан маслаҳат сўрашим мумкин. У ҳар доим ёрдам беришга тайёр. Мен уни жуда қадрлайман.

Унинг клубда бўлиши фантастика. Албатта, у "Ньюкасл"га ўтиш қароримга таъсир кўрсатди, аммо бошқа футболчилар ҳам муҳим роль ўйнади," - деди Эланга.

Эслатиб ўтамиз, 11 июль куни "Ньюкасл" Эланга билан шартнома имзолаган эди.

Киритилди: 20:06, 19.07.2025.
Ўқилди: 1013 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик