Кириш Регистрация

"Ювентус" "ПСЖ" форварди бўйича музокараларни қайта бошлади

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ҳужумчи Рандаль Коло-Муанини ўз сафида олиб қолиш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда.

Француз ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида "Бьянконерилар" сафида ижарада ўйнаб, ўзини кўрсатди. Туринликлар ижара муддатини бир йилга узайтириш ва сотиб олиш имкониятини қўшишдан манфаатдор, бироқ "ПСЖ"ни бундай вариант қониқтирмаяпти - парижликлар футболчини тўғридан-тўғри сотмоқчи. Шунга қарамай, инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, "Ювентус" таслим бўлмаяпти - 26 ёшли ҳужумчи бўйича музокаралар аллақачон қайта бошланган.

Шунингдек, Рандал Коло-Муанининг ўзи ҳам "Ювентус"га ўтишни талаб қилмоқда. Ҳозир фақат бир нарса аниқ: футболчи энди "ПСЖ"да ўйнамайди.

Киритилди: 11:45, 23.07.2025.
Ўқилди: 574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.