Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Де Йонг, Ферран ва Кубарси тер Штеген "Барса" сардори бўлиши керак деб ҳисобламоқда

Баҳо:
+ | -

"Барселона" футболчилари Марк-Андре тер Штегенни жамоа сардори сифатида қолдиришмоқчи.

Аввалроқ, клубда дарвозабоннинг ўзбошимчалик билан белидан жарроҳлик амалиётини ўтказгани ва тикланиш муддатидан норозилик борлиги маълум бўлганди.

Клуб ва мураббийлар штаби тер Штегенни сардорлик боғичидан маҳрум қилмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Блауграналфр"нинг бир қатор футболчилари клубнинг Осиёдаги турнеси вақтида бу борада ўз фикрларини билдиришди.

"Мен учун Марк - ўтган мавсумдаги каби жамоа сардори. У жаҳон даражасидаги ўйинчи ва у кўп йиллардан бери шундай. У ҳар доим бор кучини клубга бағишлаган. Мен уни қўллаб-қувватлайман, билишимча, жамоа ҳам", - дейди яримҳимоячи Френки де Йонг.

Ферран Торрес, шунингдек, агар овоз берилса, немис яна сайланишига ишонч билдирди.

"Овоз бериш бўладими-йўқми, билмадим, биз буни муҳокама қилмадик. Аммо унинг тажрибаси ва бу ерда ўтказган йилларини ҳисобга олсак, тер Штеген сардор бўлади, деб ўйлайман", - деди "Барса" форварди.

Ҳимоячи Кубарси Cadena SER нашрига берган интервьюсида посбонни қўллаб-қувватлади: "Биз жуда хотиржаммиз. У бизнинг капитанимиз ва биз бундан хурсандмиз".

Бошқа футболчилар бу қадар аниқ фикр билдиришмади, шунчаки барчаси ойдинлашадиган овоз бериш бўлишини эслатишди, деб ёзади АS.

Киритилди: 15:53, 03.08.2025.
Ўқилди: 1516 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик