Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Рома" футболчиси "Ланс" жамоасига кўчиб ўтди

Баҳо:
+ | -

"Ланс" "Рома" ҳимоячиси Сауд Абдулҳамидни ижарага олди. Бу ҳақда Франция жамоаси матбуот хизмати расман маълум қилди.

Саудия Арабистони терма жамоаси футболчиси 2025-2026 йилги мавсум охиригача Лига 1да ўйнайди. Шартномада футболчини сотиб олиш имконияти ҳам мавжуд.

26 ёшли ҳимоячи ўтган ёзда "Ал-Ҳилол"дан "Рома"га ўтган эди. Италиядаги бир мавсум давомида Абдулҳамид римликлар сафида 8 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 3 миллион еврога тенг.

Киритилди: 22:12, 03.08.2025.
Ўқилди: 1108 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.