Неймар Бразилия чемпионатида дубль қайд этди.
"Сантос"нинг 33 ёшли ҳужумчиси Бразилия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Жувентуда"га (3:1) қарши ўйинда иккита гол урди.
Учрашувдаги дастлабки голни Неймар 37-дақиқада киритган бўлса, 80-дақиқада пенальтидан гол уриб, дублни расмийлаштирди.
Бразилиялик футболчи асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ўйин ўтказди.
Жорий мавсумда форвард чемпионатнинг 9 та ўйинида 3 та гол урди.













