18 ёшли Маттиа Либерали энди "Милан"га тегишли эмас - клуб унинг ҳуқуқларини "Катанзаро"га сотиб юборди.
2007-йилда туғилган Либерали ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди, индивидуал техникаси ва дриблинги яхши, 2015-йилдан буён "Милан" академияси аъзоси.
Ўтган йили у Италия U-17 терма жамоаси таркибида Европа чемпиони бўлди.













