Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Шахматчиларимиз иштирокидаги "Qonaev Cup 2025" турнирида 5-тур ортда қолди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли "Qonaev Cup 2025" турнири бўлиб ўтмоқда.

Учта гуруҳда ташкил этилаётган мусобақада 19 давлатдан жами 268 нафар шахматчи совринли ўринлар учун баҳс олиб бормоқда. Ушбу турнирда Ўзбекистон шарафини 5 нафар шахматчимиз ҳимоя қиляпти.

Мукофот жамғармаси 78 000 долларни ташкил этувчи "Masters" гуруҳида Муҳаммадзоҳид Суяров (2488) ва Ҳумоюн Бегмуратов (2466), 15 000 доллар соврин пулига эга "Challengers" гуруҳида эса гроссмейстеримиз Алексей Барсов (2323), шунингдек Миразиз Матякубов (2260) ҳамда Азамат Дауримбетов (2199) ўз омадини синаб кўрмоқда.

Бешинчи турда Муҳаммадзоҳид Суяров қора доналарда ўйнаганига қарамай, ҳиндистонлик Ваз Этанни мағлубиятга учратди. Очколарини 3 тага етказиб олган Суяров қўшимча кўрсаткичларга кўра 25-ўринга кўтарилиб олди. Ўн иккинчи ўриндан жой олган қозоғистонлик Даниял Сапенов ҳисобида ҳам 3 очко бор. Ҳумоюн Бегмуратов ҳам бу турда қора доналарда ўйнади. Ёш шахматчимиз мезбонлар вакили Сатбек Ахмединов билан муросага келди. Ҳумоюн 2 очко билан 48-поғонани банд этган. Бу 2 очколиклар орасидаги энг ёмон кўрсаткич.

Бироз аввал бошланган 6-тур учрашувида Муҳаммадзоҳид Суяров оқ доналарда қозоғистонлик Ергали Сулейманга, Ҳумоюн Бегмуратов эса АҚШ вакили Максимилян Луга қарши баҳс олиб бормоқда. Турнир жадвалида 4 очкодан жамғарган 4 шахматчи - Амин Бассем (Миср), Аюш Шарма (Ҳиндистон), Алексей Гребнев (FIDE) ва Адитя Миттал (Ҳиндистон) пешқадамлик қиляпти.

"Challengers" гуруҳида қатнашаётган уч нафар шахматчимизнинг бари 5-турда ғалабага эришди. Тажрибали гроссмейстеримиз Алексей Барсов қозоғистонлик Амирали Абзални, Миразиз Матякубов яна бир мезбон шахматчи Исабек Танибекни, Азамат Дауримбетов эса қирғизистонлик Азиз Умарбековдан устун келди. Ҳар уч шахматчимиз очколарини 4 тага етказиб олишди.

Қўшимча кўрсаткичларга кўра Матякубов 6, Дауримбетов 8, Барсов эса 10-ўринни банд этган. Уч нафар иштирокчи 4,5 тадан очко жамғариб, "Challengers" гуруҳида карвонбошилик қилмоқда. Айни дақиқаларда ўтказилаётган 6-турда Миразиз Матякубов қозоғистонлик Абилмансур Абдилхайирга, Барсов қирғизистонлик Нургази Жинбековга, Дауримбетов эса яна бир мезбон шахматчи Динмуҳаммед Тулендиновга қарши дона сурмоқда.

Киритилди: 23:56, 09.08.2025.
Ўқилди: 680 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.