Кириш Регистрация
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи
11/12 15:00 Гамба Осака 2-0 Ратчабури
11/12 15:00 Теп Хань Нам Динь 9-0 Истерн
11/12 17:15 Бейжинг Гуоан 1-2 Макартур
11/12 17:15 Тай По 1-0 Конган Ханой
11/12 17:15 Патхум Юнайтед 0-2 Тампинес Роверс
11/12 17:15 Кая-Илоило 0-1 Поханг Стилерс
13/12 00:45 Лечче - Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад - Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна

"Рома" сардори Лондон клубига кўчиб ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Рома" ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегрини фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин. Футболчи "Вест Хэм"нинг трансфер мақсадлари рўйхатига киритилган. Бу ҳақда GiveMeSport хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, "болғачилар" римликлар сардори ҳақида суриштирув олиб боришган. "Рома" Пеллегринини текинга қўйиб юборишга тайёр, чунки улар жамоанинг маошлар фондини қисқартиришга ҳаракат қилмоқда.

Аввалроқ, номи ошкор этилмаган АПЛ клуби футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида журналист Николо Скира хабар берган эди. Унинг маълумотларига кўра, инглиз жамоаси аллақачон италиялик футболчининг вакиллари билан алоқа ўрнатган.

Пеллегрини Рим клубида 2017 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Ўтган мавсумда 29 ёшли хавбек жамоасига 34 та ўйинда ёрдам бериб, 3 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Бир йилдан сўнг Пеллегринининг "Рома" билан амалдаги шартномаси якунланади.

Киритилди: 12:16, 12.08.2025.
Ўқилди: 554 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.