Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Артём Петросян: «Олимпик»да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши»

Баҳо:
+ | -

«Олимпик» - «Локомотив» учрашувидан сўнг (0:2) мезбонлар бош мураббийи Артём Петросян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин бўйича барибир тажриба ўз сўзини айтди. Иккита вазият яратишди ва иккаласидан ҳам фойдаланишди. Бизнинг йигитлар учрашувда яхши ҳаракат қилишди. Бир неча вазиятлар бўлди, лекин голга айлантира олмадик. Яна бир бор такрорлайман, тажриба ўз сўзини айтди.

- Нима деб ўйлайсиз? «Локомотив» бугун бор кучи билан ўйнадими?

- Мен «Локомотив» футболчиларини ўйиндан кейин кўрдим, фикримча улар 100 фоиз чарчоқ ҳолатида, менимча. Улар максимал тарзда ҳаракат қилишди. Лекин, бу саволни мендан эмас, рақиб футболчиларидан сўрашингиз керак. Бу бироз провокасион савол. Рақиблар мураббийи Мирко Еличич бир неча йилдан бери Ўзбекистонда фаолият олиб бормоқда ва ўзидан яхши таассурот қолдирган.

- «Олимпик»да биринчи даврада ҳам шундай муаммо бор эди: кўп вазият яратилади, лекин ҳужумни якунлашда қийинчиликка дуч келинади. Бугун ҳам шундай ҳолат кўзга ташланди. Дастлабки дақиқаларда ҳам жамоа голли вазиятлар яратди. Лекин гол бўлмади. Бу нима билан боғлиқ?

- Энг қийини гол уриш. Бу нафақат «Олимпик»да, балки бутун дунёда бу муаммо бор. Нима деб ўйлайсиз, биргина вазиятдан гол уриб кета оладиган ҳужумчилар бутун дунё бўйича нечта? Жуда кам. Бундай ҳужумчиларнинг нархи 100 миллион доллардан кўп.

Энг муҳими вазият бўлмоқда. Вазият ярата олмаганимизда бошқа масала эди. Бу борада ишлаймиз. Якуний зарба бўйича ҳар бир машғулотда ишлаяпмиз.

- Ҳозир футболимизда жамоани ёшартириш тенденцияси бор. Майдонда барибир тажриба энг муҳими эмасми? Йигитларга йўл-йўриқ кўрсатиш дегандек...

- Мураббийлар паспортга қарамаслиги керак. 35 ёшми, 40 ёшми... Агар юкламаларга тайёр бўлса, ўйнайвергани маъқул.

Бугун масалан 40 ёшли Анзур Исмоилов самарали ҳаракат кўрсатди. Битта тўп ошириш ва бош билан гол. Шундан сўнг жамоа хотиржам ҳаракат қила бошлади. Ҳисоб 1:0 бўлиб турганида эса, ўйин якуни «Локомотив» учун асабий кечиши мумкин эди. Исмоилов, Arveladze... Ўйнашяптику. Футболчи мураббий талабларини бажаряптими, ўйнайверсин.

- «Олимпик»га шундай футболчи керак деб ҳисоблайсизми ёки жамоанинг йўли бошқами?

- Жамоамизнинг йўли бошқа. Биз ёш футболчиларни Суперлига даражасига олиб чиқиш ва уларга трамплин вазифасини бажаришни мақсад қилганмиз.

- Бугун «Олимпик» жамоаси ўз салоҳиятининг неча фоизини кўрсата олди деб ўйлайсиз?

- Жамоада иш бошлаганимга 1 ой бўлди. Таркибимизга 4 нафар янги футболчи келиб қўшилган. Фикримча, жамоамизда салоҳият юқори. Балки, 50 фоиздир. Барчаси йигитларнинг ўзига боғлиқ. Агар ҳар бир футболчи оз-оздан қўшиб борса, бутун жамоа ўсади.

- Пролигада ўйинлар сони кам. Йигитларни тонусда ушлаб туриш қай даражада қийин?

- Биз нима қила оламиз? Албатта қанча кўп ўйин бўлса, шунча яхши. Бу савол менга эмас. Футболчида қанча кўп ўйин бўлса, шунча ривожланиш бўлади. Машғулотдан кўра, ўйинлар сони кўп бўлса, қизиқиш ошади, футболчиларнинг савияси ҳам ошади.

Манба: fcolympic.uz
Киритилди: 22:43, 13.08.2025.
Ўқилди: 523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.