Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Иброҳимович энди «Реал»да ўйнамоқчи

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" ҳужумчиси Златан Иброҳимович яна клубини ўзгартирмоқчи. Бу сафар шведнинг кўнгли яқинда Карло Анчелотти қўлга олган "Реал"да ўйнашни тусаб қолган. Хар ҳолда, Punto Pelota нашри шундай хабар тарқатган.

Манбанинг ёзишича, Иброҳимович италиялик мутахассис билан суҳбатдан кейин фаолиятини яна унинг мураббийлигида давом эттиришга қарор қилган. Бу билан, афтидан, Златан "Анчелотти кетса мен ҳам кетаман" деган сўзининг устидан чиқмоқда. Ҳозир Карло ота Мадридда, демак шведциялик ҳужумчи ҳам ўша ерда бўлиш ҳақида бош қотириб қолган.

Бу борада Иброҳимович ўз агенти Мино Райолега ҳам мурожаат қилиб улгурди. Агент яқин орада "қироллик клуби" билан алоқага чиқиши кутилмоқда. Трансфернинг таҳминий нархи ҳам яъён - 20 миллион евро.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 14:08, 03.07.2013.
Ўқилди: 6796 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик