"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау "Ливерпуль"га (2:3) қарши ўйинни сарҳисоб қилди.
"Ўйлашимча, иккала бўлимда ҳам ажойиб ўйин кўрсатдик - лекин турлича. Биринчи бўлимда устунлик қилдик - фақат гол етишмади. Танаффусдан кейин бизга осон бўлмади, 0:2 ҳисобида ютқазаётгандик ва бир киши кам бўлиб қолдик, аммо барибир ўйинни назорат қилдик ва ҳисобни тенглаштира олдик. Афсуски, бу етарли бўлмади. "Ливерпуль" даражасидаги рақибга қарши ўн киши бўлиб ўйнаш оғир," - дейди Хау BBC’га берган интервьюсида.













