Кириш Регистрация
20/03 16:00 Нефтчи 3-1 Локомотив
20/03 17:00 Насаф 0-1 Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна 2-4 Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри 0-1 Наполи
21/03 00:45 Женоа - Удинезе
21/03 01:00 Борнмут - Ман. Юнайтед
21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 17:30 Брайтон - Ливерпуль
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 19:00 Парма - Кремонезе
21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
21/03 20:00 Фулхэм - Бёрнли
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:00 Милан - Торино
21/03 22:30 Эвертон - Челси
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона
22/03 00:45 Ювентус - Сассуоло
22/03 01:00 Лидс - Брентфорд
22/03 01:00 Севилья - Валенсия
22/03 16:30 Комо - Пиза
22/03 17:00 Ньюкасл - Сандерленд
22/03 18:00 Барселона - Райо Вальекано
22/03 19:00 Аталанта - Верона
22/03 19:00 Болонья - Лацио
22/03 19:15 Астон Вилла - Вест Хэм
22/03 19:15 Тоттенхэм - Ноттингем Форест
22/03 20:15 Сельта - Алавес
22/03 22:00 Рома - Лечче
22/03 22:30 Атлетик Бильбао - Бетис

Темур Кападзе Пабло Бентунинг терма жамоага бош мураббий этиб тайинланишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -2

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинчалик бажарувчи Темур Кападзе миллий жамоамизга Пабло Бентунинг тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.

"Айни пайтда терма жамоамиз билан "Дўстлик"даги янги базамизда машғулотларни ўтказяпмиз. Пабло Бентунинг Тошкентга келганини кўрдик. Ушбу мураббий билан қанчалик келишувга эришилганидан хабаримиз йўқ. Ҳаммамиз учун энг асосийси — Ватан жамоаси. Агар Бенту бошқарадиган бўлса, хайрли бўлсин, дейман. Биз ҳамиша миллий жамоамизни қўллаб-қувватлаймиз. Бу ердаги шунчаки ном учун эмас, бош мураббий ким бўлишидан қатъи назар Ватан жамоасини қўллаб-қувватлаймиз. Ҳа биримиз жамоамизга мухлислик қилишимиз керак.

Интернет тармоқларидаги турли гап-сўзларни кўряпман. Мени қўллаб-қувватлаётганларга раҳмат айтаман. Улардан Аллоҳ рози бўлсин.

Раҳбарият, тажрибали, жаҳон чемпионатини кўрган мураббий билан бирга ишлаш ниятида. Балки, бу яхшиликка бўлиши мумкин. Жаҳон чемпионатида орттирилган тажриба аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Биз ҳам қўлдан келганча ҳар доим ёрдамлашамиз. Қолганини вақт кўрсатади.

Нима бўлганда ҳам, мени қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Раҳбарият қандай қарор қабул қилса, буни қўллаб-қувватлаш керак. Буни жиддий танқид қилиш керак эмас. Жаҳон чемпионатига кўп вақт қолмади. Биз Мундиалда илк марта иштирок этамиз. Аксинча, футболчиларга яхши энергия ва яхши кайфият беришимиз зарур.

Худога шукур, қисқа вақт давомида бўлса ҳам Миллий жамоани бошқардим. Халқимизнинг 34 йиллик орзуси амалга ошди. Бундан барчамиз хурсандмиз. Ўйлайманки, яхшиликка бўлади. Муҳими — терма жамоамиз кучли бўлсин, ўз ўрнига эга бўлсин, халқимиз бундан хурсанд бўлсин", — деди Кападзе.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:05, 29.08.2025.
Ўқилди: 6090 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик