Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Милан" ярим ҳимоячиси сўнгги олти йилда илк бор Англия терма жамоасига чақирув олди

Баҳо:
+1 | -
Бўлим:

The Athletic нашри тарқатган хабарга кўра "Милан" ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик Англия терма жамоасига чақирув олди. Унинг чақируви "Кристал Пэлас" футболчиси Адам Уортон якшанба оқшомида "Астон Вилла" устидан қозонилган ғалаба (3:0) пайтида жароҳат олганидан кейин амалга ошди.

29 ёшли Лофтус-Чик Англия терма жамоаси сафида 10 та ўйинда майдонга тушган, бироқ 2018 йилнинг ноябридан буён терма жамоа сафида майдонга тушмаган. 2019 йил март ойида у сўнгги бор термага жалб қилинган.

Лофтус-Чик аввалроқ Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель қўл остида "Челси"да бирга ишлаганида ўйнаган. Ярим ҳимоячи Тухель истеъфога чиқарилганидан бир неча ой ўтиб, "Стэмфорд Бриж"ни тарк этди ва 2023 йилнинг ёзида тўрт йиллик шартнома асосида "Милан"га ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Англия ЖЧ-2026 саралашида 6 сентябрь куни ўз майдонида Андоррага қарши, 3 кундан сўнг эса сафарда Сербияга қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 17:01, 02.09.2025.
Ўқилди: 741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.