Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

Гвардиола Холанднинг Чемпионлар лигасидаги рекорди ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумчи Эрлинг Холанднинг Чемпионлар лигасидаги ютуғи ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ хабар қилинганидек, Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси «Наполи»га қарши (2:0) умумий босқич 1-тур учрашувида ўзининг 50-голини урди. У бу кўрсаткичга мусобақадаги 49-учрашувда эришди ва турнир тарихида энг тезкор футболчига айланди.

«Нима дейишим мумкин? Статистика ўз-ўзидан гувоҳлик беряпти. Сафимизда унинг борлиги катта омад. Фақат уни табриклашни истайман, чунки у Рууд ван Нистелрой, Роберт Левандовски каби тўпурарлар ҳамда, айниқса, 20 йил давомида ҳукмронлик қилган икки монстр — Криштиану Роналду ва Лионель Месси қаторига кирди. Эрлинг улар қаторида туриши — ҳақиқатан ҳам ажойиб ҳолат», — деди Гвардиола.

Холанд 2022 йилдан бери «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келади. Унинг клуб билан шартномаси 2034 йилгача амал қилади.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:31, 19.09.2025.
Ўқилди: 1708 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик