Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Камолиддин Тожиев: «Дарвозабонларимиз рақибнинг пенальтиларини кўриб чиқишган эди»

Баҳо:
+ | -

Кубок ярим финалидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Яхши жамоа билан ўйнадик. Биринчи бўлимда бироз ўйинимиз чиқмади. Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, ўзимизга келдик. Вазиятлар яратдик. "Динамо"да ҳам вазиятлар бўлди, тенг ўйин бўлди. Бугун иккита яхши жамоа кураш олиб борди. Рақиб ҳам бекорга тепа ўринларда эмас.  Ҳа, асосий вақтда ҳал қилмоқчи эдик. Бироқ иш пенальтиларгача борди.

Иккита ўйинда гол ура олмадик, тўғри. Олдинги баҳсда "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимояланди. Уларни ёриб ўтиш қийин бўлди. Бугун вазиятлар яратдик, омадимиз келмади. Ҳар доим ҳам кўп гол уриб бўлмайди. Рақиблар ҳам бизни ўрганади. Икки-уч вазиятда омадимиз келмади. "Динамо" менга совғалар таклиф қилмади. Уларни кўриб чиққандик. "Динамо" яхши футбол ўйнайди: улар ҳимояга ётиб олмайди, олдинга ҳаракатланади.

Машғулотларда пенальтилар борасида ишламадик. Лекин дарвозабонларимиз рақибнинг пенальтиларини кўриб чиқишди. Шу сабабли посбонимиз бугун иккита сейв амалга оширди.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 06:28, 26.09.2025.
Ўқилди: 680 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.