Кириш Регистрация
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе 1-2 Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Араухо "Барселона"нинг "Реал Овьедо"га қарши ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" марказий ҳимоячиси Рональд Араухо "Реал Овьедо"га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Ханс-Дитер Флик жамоаси 33-дақиқада дарвозабон Жоан Гарсиянинг хатосидан сўнг гол ўтказиб юборди. Танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади, иккинчи бўлимда эса меҳмонлар учта гол уриб, ғалабани қўлга киритишди.

"Биз хотиржамликни сақладик, рақибни ҳолдан тойдиришда давом этдик. Ўйин унчалик омадли бошланмади, "Реал Овьедо" бурчак зарбаларида хавфли кўринди, аммо биз бундай босимга қандай дош беришни биламиз. Иккинчи бўлимда хотиржамроқ ҳаракат қилдик ва ўз мақсадимизга эришдик. Ўйиндан қониқдим," - деди "кўк-анорранглилар"нинг учинчи голини киритган Араухо ўйиндан кейинги интервьюсида.

"Барселона" ҳисобида 6 турдан сўнг 16 очко мавжуд.

Киритилди: 13:07, 26.09.2025.
Ўқилди: 679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.