Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Александр Клецков «Ордуспор» билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Шу вақтга қадар Самарқанднинг «Динамо» клубида тўп суриб келган 27 ёшли Александр Клецков бугун Туркиянинг «Ордуспор» жамоаси билан «1+1» схемаси бўйича шартнома имзолади.

Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Тошкентдан Истанбулга етиб бориб, у ерда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Ижобий натижалардан сўнг эса «Ордуспор» раҳбарияти бугун, 12 июль куни, футболчимиз билан битим имзолади.

«Мен «Ордуспор» аъзосига айланганимдан хурсандман. Чунки бу воқеа менинг фаолиятимдаги ўзига хос янги бир чўққидир. Бу мен учун Европа ва Туркия футболида ўзимни синаб кўришга катта имконият. Менга туҳфа этилган бу имкониятдан самарали фойдаланиб қолишга бор кучим билан ҳаракат қиламан», - деди ҳимоячи шартнома имзоланганидан кейин.

Футболчининг агенти Санъат Шарипов эса мазкур трансфер осонлик билан амалга оширилмаганини билдириб ўтди:
- Музокаралар жуда қийин кечди. Сабаби, ўзбек футболчиларини Туркияда яхши билишмайди. Яъни Туркия футбол бозорига кириш қийин бўляпти. Туркларда Ўрта Осиёлик футболчиларга ишонч ҳозирча шаклланмаган. Шунинг учун биз ҳозир янги даврга – Туркияда ўзбек футболчиларини тарғиб этиш йўлига илк қадамларни қўйяпмиз.

***
1967 йили ташкил топган «Ордуспор» Туркия шимолидаги, Қора денгиз соҳилидаги Орду шаҳри шарафини ҳимоя қилади. Жамоа охирги икки мавсумда Туркия суперлигасида қатнашди. Аммо май ойида ниҳоясига етган чемпионат якунларига кўра, «Ордуспор» 1-лигага тушиб кетди. Клуб раҳбарияти янги мавсумда жамоани яна кучлилар сафига қайтаришга жиддий бел боғлаган. Клубни 54 ёшли маҳаллий мутахассис Чеват Гюлер бошқаради. Жамоага сардорлик вазифасини эса кўпчиликка Қозоннинг «Рубин» клубидаги фаолияти орқали яхши таниш бўлган ҳужумчи Ҳасан Кабзе бажариб келмоқда. Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, Гюлер келгунига қадар, 2013 йилнинг апрелигача, «Ордуспор»га аргентиналик таниқли мутахассис Эктор Купер бош мураббийлик қилди.

Александр Клецков энди янги жамоаси билан мавсумолди ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этади. Туркия 1-лигаси августнинг иккинчи ярмида старт олади.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли марказий ҳимоячимиз бунгача «Пахтакор» (2005-2008, 2010 йилнинг 1-ярми, 2011-2012), «Цзянсу Сайнти» Хитой (2009), «Тяньцзинь Теда» Хитой (2010 йилнинг 2-ярми) ҳамда «Динамо» Самарқанд (2013) клубларида тўп сурган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:55, 12.07.2013.
Ўқилди: 6330 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.