Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Райс "Вест Хэм"га қарши ўйинда жиддий жароҳатдан қутулиб қолди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Деклан Райс Англия терма жамоаси қароргоҳига келиб, умумий гуруҳда машғулот ўтказмоқда, дея хабар бермоқда The London Standard.

26 ёшли футболчи АПЛнинг 7-туридан ўрин олган "Вест Хэм"га қарши ўйинда бел оғриғидан шикоят қилди. У 79-дақиқада захирага олинди.

Ўтказилган тиббий кўрикда ярим ҳимоячининг жиддий жароҳат олгани аниқланмади.

2025/26 йилги мавсумда Райс барча мусобақаларда 10 та ўйинда 1 та гол урди ("Вест Хэм" билан ўйинда) ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Терма жамоа сафида 68 та ўйинда 6 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Англия терма жамоаси 9 октябрь куни Уэльсга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Киритилди: 08:57, 07.10.2025.
Ўқилди: 636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик