Кириш Регистрация

Рафаэль Надаль: "Мбаппе - дунёнинг энг яхшиси"

Баҳо:
+ | -

Жаҳон тенниси афсонаси Рафаэль Надаль "Реал"нинг "Вильярреал"га қарши сўнгги ўйинига ташриф буюрди ва унда Хаби Алонсо шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Надалда Килиан Мбаппенинг ўйини катта таассурот қолдирди - у франциялик форвардни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблайди.

"Ўйлайманки, "Реал" раҳбарияти дунёнинг энг яхши футболчисини ўз сафига қўшиб олаётганини аниқ тушунди. Мбаппе мавсумни ажойиб бошлади. У ҳақиқатан ҳам дунёдаги энг яхшиси," - дея Надалнинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.

Мбаппе ўтган йили "Реал"га кўчиб ўтган, бунгача у Францияда - аввал "Монако", кейин "ПСЖ"да тўп тепган.

Киритилди: 21:06, 07.10.2025.
Ўқилди: 1142 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик