Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 1-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ўзбекистон Каннаваронинг дебют ўйинида ғалаба қозонди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -1

Халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Ўзбекистон ва Кувайт терма жамоалари 9 октябрь, пайшанба куни Тошкентдаги “Олимпия” стадионида майдонга тушди. Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ҳисоб 10-дақиқада очилди. Ҳужумчи Элдор Шомуродов Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг ажойиб узатмасидан сўнг бирга-бир вазиятга чиқиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. 19-дақиқада эса орадаги фарқ икки голга етди. Отабек Шукуровнинг пасидан сўнг Ҳожимат Эркинов индивидуал маҳоратини намоён этиб, иккинчи марта Кувайт дарвозасига йўл топди.

21-дақиқада Аббосбек Файзуллаев жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Азизбек Турғунбоев ўйинга қўшилди. Бўлимнинг қолган дақиқалари ҳам кескин кураш остида ўтди, аммо ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ҳам Ўзбекистон устунликни сақлаб қолди. Ҳожимат Эркинов ва Элдор Шомуродов каби футболчилар бир неча бор хавфли ҳужумлар уюштирди. 63-дақиқада ҳисоб йириклашиши мумкин эди, бироқ Отабек Шукуров ҳакам томонидан белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Фабио Каннаваронинг дебют учрашувида Кувайт устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон — Кувайт 2:0
Голлар: 1:0 — Шомуродов (10), 2:0 — Эркинов (19)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:46, 09.10.2025.
Ўқилди: 3419 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик