"Атлетико"нинг янги ҳужумчиси Давид Вилья Мадрид клубида нечанчи рақамда ўйнаши ойдинлашди.
Испания терма жамоаси ҳужумчиси эндиликда аввалроқ Радамел Фалькаога тегишли бўлган 9-рақам остида тўп сурадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Вилья "Атлетико"га "Барселона"Дан 5,1 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг Мадриддаги маоши йилига 4,5 миллион еврони ташкил этади.













