Испания терма жамоаси ва "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси, каталонияликларнинг собиқ мураббийи Хави журналистнинг ҳозирда дунёнинг энг яхши футболчиси ким экани ҳақидаги блиц-саволига жавоб берди.
- Ҳозир дунёдаги энг яхши ўйинчи?
- Ламин, - дея Хавининг сўзларини келтиради Barca News портали Х ижтимоий тармоғида.
Жорий мавсумда 18 ёшли Ямал клуб ва терма жамоа сафида барча мусобақаларда еттита учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.













