Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Политано тез орада майдонга қайтади

Баҳо:
+ | -

Маттео Политанонинг жароҳати унчалик жиддий эмаслиги маълум бўлди - "Наполи" футболчиси тез орада майдонга қайтади. Эслатиб ўтамиз, у терма жамоалар ўртасидаги танаффусдан олдин "Женоа"га қарши ўйинда мушакларидан жароҳат олиб, муддатидан аввал захирага олинганди.

Аммо шанба куни Маттео "Торино"га қарши ўйнаши мумкин, шунингдек, Антонио Конте келаси сешанба куни Эйндховенда бўлиб ўтадиган Нидерландиянинг ПСВ клубига қарши Чемпионлар лигаси ўйинида ҳам футболчига умид қилмоқда. Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, Политанонинг бундай тез тикланиши унинг мотивацияси ва профессионаллигини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Наполи" Италия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 18:38, 15.10.2025.
Ўқилди: 648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик