Кириш Регистрация

Хулиан Альварес нега "Манчестер Сити"дан кетган эди? Гвардиола тушунтирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Мадриднинг "Атлетико" клубида тўп тепаётган жамоанинг собиқ ҳужумчиси Хулиан Альварес ҳақида фикр билдирди.

"Бизнинг требль қилган йилимизда захирамизда Лапорт, Альварес ва бошқалар бор эди. Уларни бажонидил сақлаб қолган бўлардим, лекин улар ўйнашни хоҳлашди. Хулиан - энг зўри. Шунинг учун у ҳозир дунёнинг энг яхши клубларидан бири - "Атлетико"да. У юқори савиядаги мураббий қўл остида, юқори савиядаги футболчилар билан ўйнайди ва ақл бовар қилмайдиган натижалар кўрсатади," - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Xtra.

Хулиан Альварес 2022-2024 йилларда "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилган, шундан сўнг 75 миллион евро эвазига "Атлетико"га ўтганди. Бу мавсумда аргентиналик футболчи барча мусобақаларда тўққизта ўйин ўтказиб, еттита гол урди ва учта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 12:40, 18.10.2025.
Ўқилди: 995 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5122]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4797]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4261]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4073]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [3862]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3301]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3146]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2863]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2539]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик