Кириш Регистрация

Тотти нега «Реал»га ўтиши барбод бўлганини айтиб берди

Баҳо:
+ | -

"Рома"нинг собиқ футболчиси Франческо Тотти Мадриднинг "Реал" клубига ўтиш арафасида бўлганини эслади.

"Бўрилар"нинг собиқ сардори 2004 йилда испан гранди сафига қўшилиши мумкин эди, аммо у фаолиятининг охиригача римликларга содиқ қолди.

"Реал"га муваффақиятсиз трансфер? Ҳа, фақат бир нарса - менинг имзом етишмасди. Юрагим қолиш кераклигини айтди", - дея жаҳон чемпионининг сўзларини келтиради Madrid Xtra.

Франческо Тотти "Рома" сафида жами 785 та ўйинда майдонга тушиб, 307 та гол ва 205 та голли узатмага муаллифлик қилган. У 2017 йилда фаолиятини якунлаган.

Киритилди: 12:52, 18.10.2025.
Ўқилди: 1406 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.