Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Куртуанинг жароҳати жиддийми?

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа якшанба куни Ла Лига доирасида "Хетафе"га қарши кечган баҳсда (1:0) жароҳат олди.

Бельгиялик футболчи ўйин охирида жароҳат олди, "қаймоқранглилар"да эса ўйинчи алмаштириш имконияти қолмаганди. Бироқ, журналист Хавьер Эрраэснинг ёзишича, юлдуз дарвозабон жиддий жароҳатдан қутулиб қолган - унда одатий лат ейиш бор. Хаби Алонсо 26 октябрь куни бўлиб ўтадиган "Барселона"га қарши чемпионатнинг навбатдаги тур учрашувида Куртуага умид боғлаши мумкин.

"Эл-Класико" олдидан Мадрид гранди Чемпионлар лигасида "Ювентус"га қарши баҳс олиб боради - бу ўйин 22 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтади.

Тибо Куртуа жорий мавсум 11 ўйинда ўнта гол ўтказиб юборди.

Киритилди: 13:19, 20.10.2025.
Ўқилди: 2459 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик