Кириш Регистрация
27/02 18:00 Бухоро 1-0 Қўқон-1912
27/02 18:45 Андижон 4-0 Сўғдиёна
27/02 19:00 Пахтакор 2-0 Қизилқум
28/02 00:45 Парма - Кальяри
28/02 01:00 Леванте - Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон - Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут - Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Комо - Лечче
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
28/02 20:00 Брайтон - Ноттингем Форест
28/02 20:00 Бёрнли - Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль - Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл - Эвертон
28/02 20:15 Барселона - Вильярреал
28/02 22:00 Верона - Наполи
28/02 22:30 Мальорка - Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс - Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер - Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо - Атлетико
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Роналду «Ан-Наср» раҳбариятидан «Барселона» ҳужумчиси трансферини талаб қилди

Баҳо:
+1 | -

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Саудия Арабистони Пролигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Манбага кўра, 35 ёшли польшалик футболчига Риёднинг “Ан-Наср” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Жамоа сардори Криштиану Роналдунинг шахсан ўзи клуб раҳбариятидан Левандовскини трансфер қилишни сўрагани айтилмоқда.

“Барселона” раҳбарияти ҳужумчи билан янги шартнома имзолашни режалаштирмаётгани сабаб, футболчининг жамоадан кетиш эҳтимоли юқори. Сабаблардан бири — унинг юқори маоши. Шунингдек, футболчининг ёши, паст самарадорлиги ва рақибга босим ўтказа олиш қобилиятининг сусайгани ҳам сабаб бўлган.

Мазкур трансфер 2026 йил ёзида амалга ошиши мумкинлиги айтилмоқда. Бироқ яхши таклиф тушса, “Барселона” қишки трансфер ойнасидаёқ уни сотиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, Левандовски 2022-йилнинг ёзида Каталония клуби сафига қўшилган эди. Унинг “Барселона” билан шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади. Ҳужумчи жорий мавсум жами 9 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:48, 21.10.2025.
Ўқилди: 7484 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.