Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

«Вильярреал» АҚШда «Барселона»га қарши ўйин бекор қилингани учун Ла Лига раҳбариятини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Вильярреал» клуби ўзининг расмий сайтида 17-тур доирасида АҚШда «Барселона»га қарши бўлиб ўтиши керак бўлган ўйин бекор қилингани муносабати билан Ла Лига қарорини қаттиқ танқид қилди. Ушбу беллашув 20 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Клуб баёнотида шундай дейилади:

«Вильярреал» АҚШда «Барселона»га қарши бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувни ташкил этишда Ла Лига фаолиятидан қаттиқ норозилик билдиради. Клуб 20 декабрь куни Майамида ўтказилиши керак бўлган 17-тур баҳсини тайёрлаш жараёнида Ла Лига ишидан қаттиқ хафсаласи пир бўлганини маълум қилади.

Баёнотда таъкидланишича, клуб президенти Фернандо Ройг ва бош директор Фернандо Ройг Негеролес бу мавзу ҳақида жорий мавсумда бир неча марта матбуот анжуманларида фикр билдирган. Улар таъкидлашича, клуб ушбу масаладаги воқеалар хронологиясини ёдга солишни зарур деб ҳисоблайди.

Матчни Испаниядан ташқарида ўтказиш ташаббуси Ла Лига раҳбариятининг чемпионатни глобал ривожлантириш стратегияси доирасида илгари сурилган. Ёз фаслида Ла Лига «Вильярреал»га «Барселона»га қарши ўйинни меҳмон сифатида эмас, балки мезбон сифатида ўтказишни таклиф этган. «Вильярреал» бу таклифни жамоа ривожи ва мусобақа нуфузи учун фойдали деб топиб, қабул қилган.

Клуб Ла Лига таклифини икки шарт билан қабул қилган:

1. Абонемент эгаларига етказилган зарар учун компенсация тўланиши.
2. Ҳеч бир клуб бевосита молиявий фойда олмаслиги.

Ла Лига бу шартларга рози бўлган ва тайёргарлик жараёнида клуб билан яқин ҳамкорлик қилган. Бироқ сафар ва ташкилотчилик бўйича аниқлик бўлмагани сабабли, «Вильярреал» бир неча марта вазиятга ойдинлик киритишни талаб қилган ва саволлар ечилмаса, лойиҳадан чиқишга тайёр эканини билдирган.

Баёнотда айтилишича, кеча, 21 октябрь куни, клубга Ла Лига томонидан телефон орқали ўйин АҚШда ўтказилмаслиги маълум қилинган. Шу билан бирга, бу маълумот махфий тарзда берилган бўлса-да, орадан бир неча дақиқа ўтиб Ла Лига ўзи бу ҳақда расман баёнот берган. «Вильярреал» буни ҳурматсизлик ва лойиҳа бошқарувидаги жиддий хатолик деб баҳолаган.

«Клуб халқаро ривожланиш имкониятини йўқотганидан афсусда, аммо жамоа ва мусобақа манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ишни давом эттиради», — дейилади «сариқ сувости кемаси» баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига 9-турида жамоалар белгиланган ўйинни хорижда ўтказиш режасига қарши норозилик белгиси сифатида ўйин бошида бир неча сония ҳаракатсиз қолишган эди. Шу воқеалардан сўнг Ла Лига АҚШдаги беллашувни расман бекор қилди.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:53, 23.10.2025.
Ўқилди: 757 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.