Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Ўзбекистон футзал федерацияси президенти «Милан» клуби раҳбарлари билан учрашди

Баҳо:
+ | -

2025 йил 22 октябрь куни Италиянинг Милан шаҳрида Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов ҳамда машҳур «Милан» футбол клуби раҳбарлари ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда «Милан» клуби вице-президенти – Бошқарув директори Мауро Таоло, шунингдек, клубнинг доимий элчилари — 2006 йилда жаҳон чемпиони бўлган Кристиан Заккардо ва бразилиялик афсонавий футболчи Сержиньо иштирок этди.

Мулоқот чоғида томонлар футбол, унинг ажралмас қисми футзал йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, икки мамлакат, миллат мутахассислари учун фойдали курсларини ташкил этиш, шунингдек, турли ўқув-амалий лойиҳаларни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.

Мауро Таоло билан суҳбат чоғида «Милан» клуби орқали Италия футзалининг илғор тажрибаларини Ўзбекистонга олиб кириш, икки мамлакат футзал федерациялари ҳамкорлигини ўрнатиш ва ривожлантириш, келгусида ҳамкорлик қилиш масалалари истиқболли йўналишда муҳокама қилинди.

Шу ўринда қайд этиш керак, 2022 йилда Италия футболи афсоналари ҳамда 2025 йилда Жаҳон футболи юлдузлари Ўзбекистонга ташриф буюришганди. Ҳар иккала тадбир қатнашчилари бўлган италиялик мезбонлар Ўзбек заминига ташрифидан улкан таассуротлар олганликларини мамнуният билан қайд этишди. Келажакда шу каби тадбирларни доимий йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ташриф якунида томонлар эсдалик совғаларини алмашишди. Бекзод Маматқулов учрашувдан сўнг хизмат сафари билан Франция пойтахти Париж шаҳрига жўнаб кетди.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 08:09, 23.10.2025.
Ўқилди: 744 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.