Кириш Регистрация
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм 1-2 Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум 0-1 ОКМК
18/03 22:45 Барселона 7-2 Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария 4-1 Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль 4-0 Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм 3-2 Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи

Беллингем “Барселона”га қарши ўйин олдидан “Реал” ғалабасига ёрдам бериши мумкин бўлган жиҳатларни айтди

Баҳо:
+ | -

“Реал Мадрид” яримҳимоячиси Жуд Беллингем Испания Примерасининг 10-туридан ўрин олган “Барселона”га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди. Ушбу беллашув 26 октябрь, якшанба куни “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтади.

“Фикримча, ҳамма билади — бундай учрашувлардаги голлар ва ғалабаларнинг аҳамияти бошқача. Улар сени мавсумнинг қолган қисми учун эмоционал ва руҳий жиҳатдан тайёрлайди. Асосий рақибинг устидан ғалаба қозониш, чемпионлик учун курашда ишонч бағишлайди ва яхши мавсум ўтказишга туртки беради.

Жуда муҳим жиҳат — ўйинни, вазиятни, ҳиссиётларни ва ҳал қилувчи бўлиши мумкин бўлган айрим деталларни назорат қилиш. Асосийси — 90 дақиқа давомида руҳий барқарорликни сақлаб қолиш. Биз рақиб қандай ўйнашини ва ўзимиз қандай ўйнашни хоҳлашимизни яхши биламиз. Шу боис, бошқа барча нарсани — асабни, босимни, атмосферани тўғри назорат қилиш керак. Айнан шу деталлар ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин”, — деди Беллингем клубнинг расмий сайтига берган интервьюсида.

9 турдан сўнг “Реал” 24 очко билан Примерада пешқадамлик қилмоқда. “Барселона” эса 22 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 14:43, 25.10.2025.
Ўқилди: 2455 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.