Кириш Регистрация

Фабио Каннаваро Олмалиққа ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -

Бугун Суперлиганинг марказий учрашуви — ОКМК ФК ва «Насаф» жамоалари ўртасидаги (1:1) қизғин баҳсни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бевосита стадиондан кузатди. Италиялик мутахассис Олмалиқ шаҳридаги футбол муҳитидан, мухлисларнинг фаол қўллаб-қувватлаши ва ўйин суръатидан катта таассурот олганини билдирди.

Учрашув танаффусида ОКМК ФК бош директори Баҳодир Мирзаев меҳмонни илиқ кутиб олиб, Олмалиқ-кон металлургия комбинатини акс эттирувчи эсдалик совғаларини тақдим этди. Шунингдек, Каннаварони клубнинг келгуси уй учрашувларига ҳам ташриф буюришга таклиф қилди.

Ўз навбатида Фабио Каннаваро бугунги беллашув юқори савияда ташкил этилганини, ҳар икки жамоанинг ўзига хос ўйин услуби ва ғалабага бўлган иштиёқи мухлислар учун завқли томошани тақдим этганини таъкидлади. У, шунингдек, Ўзбекистон футболида ёш истеъдодлар сони ортиб бораётганини, бу эса миллий терма жамоа истиқболи учун муҳим омил эканини қайд этди.

Манба: @fcokmk
Киритилди: 01:20, 27.10.2025.
Ўқилди: 1229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8202]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4391]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4306]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3791]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3735]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3666]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3083]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2791]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2583]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2393]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик