Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

«Сўғдиёна» клубининг сўнгги икки уй учрашуви Зоминда ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Жиззах шаҳрида жойлашган “Сўғдиёна” стадионида таъмирлаш ишлари бошланди. “Сўғдиёна” клуби раҳбарияти ташриф буюрувчи мухлисларга яқин келажакда қулайлик ҳозирлаш мақсадида “Сўғдиёна” стадионида уч йўналишда иш олиб боришни режалаштирган:

• трибуналар сонини кўпайтириш;

• трибуналар устини қуёш ва ёғингарчиликдан ҳимоя қилувчи том билан ёпиш;

• трибуналар устини ёпиб турувчи том бўйлаб стадион ёритгичларини ўрнатиш.

Лига мухлислар комфорти учун амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, трибуналар устини ёпиш тенденцияси старт олаётганлигини мамнуният билан қабул қилади.

Қайд этиш керак, аввалроқ “Сўғдиёна” стадионининг дренаж, суғориш ва ёритиш тизими, шунингдек, майдон майсаси янгиланганди. Айни вақтда чим парвариши юзасидан айрим камчиликлар мавжудлиги Лигага маълум. Келажакда мазкур масала “Стадионлар регламенти” билан қайта тартибга солиниши режалаштирилган. Бундан ташқари, аввалроқ “Сўғдиёна” клуб учун алоҳида база бунёд қилинган бўлиб, 2025 йилдан эътиборан клуб ўз академиясини шакллантиришни бошлади. Яъни, “Сўғдиёна” Лига талаблари асосида босқичма-босқич том маънода профессионал клубга айланиб бормоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Лига “Сўғдиёна” клубининг сўнгги икки уй учрашуви Зоминда бўлиб ўтишига рухсат берди. Беллашувлар шанба ва якшанба кунларига тўғри келаётгани бу борада муҳим роль ўйнади. Ноябрь ойида бу кунларда учрашувларни эртароқ бошлаш имконияти мавжуд.

Бироқ “Зомин” стадиони 2026 йилги мавсумга рўйхатдан ўтказилиши учун яна бир қатор талаблар амалга оширилиши лозим. Зеро “Сўғдиёна” стадионидаги таъмирлаш ишлари ишчи режа бўйича 2026 йилнинг иккинчи даврасига қадар давом этиши катта эҳтимол. “Зомин”даги стадионни 2026-йилги мавсумга қабул қилиш масаласида Лига кейинроқ қўшимча маълумот беради.

Маълумот учун, “Сўғдиёна” 2 ноябрь куни Суперлига доирасида “Қизилқум” клубини, 22 ноябрда эса “Бунёдкор” клубини қабул қилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:01, 27.10.2025.
Ўқилди: 967 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик