Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия U16 терма жамоаси сафида дебют қилди

Баҳо:
+ | -

"Ан-Наср" футболчиси Криштиану Роналдунинг ўғли 15 ёшли кичик-Криштиану илк бор Португалия U-16 ўсмирлар терма жамоаси сафида майдонга тушди. У Анталияда Туркияга қарши ўтказилган баҳсда (2:0) дебют қилди.

ESPN маълумотига кўра, португалияликлар «Спортинг» футболчиси Самуэл Тавареш ва «Брага» аъзоси Рафаэл Кабрал урган голлар эвазига ғалабани қўлга киритди. Кичик Роналду учрашувнинг қўшимча вақтида захирадан майдонга тушди. У ҳозирда «Ан-Наср» академиясида ҳужумчи сифатида тўп сурмоқда.

Бу ўйин Португалия U-16 терма жамоаси Туркияда Federations Cup Tournament доирасида ўтказадиган учта беллашувнинг биринчиси бўлди. Кейинги учрашувлар 1 ноябрь, шанба куни Уэльсга ва 3 ноябрь, душанба куни Англияга қарши бўлиб ўтади.

Жорий йил кичик Роналду Португалиянинг U-15 жамоаси сафида ҳам ўйнаб, гол урган эди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 09:22, 31.10.2025.
Ўқилди: 900 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик