Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Дембеле яна жароҳат олдими? "ПСЖ" юлдузи «Бавария»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле Чемпионлар лигаси 4-турида «Бавария»га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

Парижликлар сешанба куни мюнхенликларни қабул қилади. Аввалроқ сонидан олган жароҳати туфайли бир ойни ўтказиб юборган парижликлар вингери шанба куни бўлиб ўтган «Ницца»га қарши баҳсда (1:0) ўша жароҳатини қайталаб олди.

L’Équipe хабар беришича, француз футболчи ўша куни сонида оғриқ ҳис қилгани учун асосий таркибда майдонга тушмаган. У 72-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган. Ғалабани жамоадошлари билан нишонлар экан, у ўнг сонининг орқа қисмига қўл текказди ва оғриқни ҳис қилди.

Ligue 1+ видеоёзувларида Дембеле жамоадоши Ашраф Ҳакимийга мурожаат қилиб шундай дегани эшитилади: «Соним оғрияпти. Жуда оғрияпти».

Киритилди: 18:48, 02.11.2025.
Ўқилди: 621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.