"Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти Чемпионлар лигаси доирасидаги Лиссабоннинг "Спортинг" клубига қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида жамоа кетма-кет ғалабалардан сўнг учрашувга яхши кайфиятда келаётганини таъкидлади.
"Агар сизда ижобий натижалар бўлмаса, вазиятни ўзгартириш қийин бўлади: кўп ўйлай бошлайсиз, ҳамма нарса чалкашиб кетади. Аммо сўнгги икки ғалаба йигитларга ҳамма нарсага бошқача қараш ва "Спортинг" каби кучли рақибни бошқача кайфиятда кутиб олиш имконини берди," - деди Спаллетти.













